Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев давлат раҳбари лавозими қандай қабул қилиши ҳақида сўзлаб берди, деб хабар қилади Тенгринеwс.
«Дастлабки кунлар бироз ноқулай бўлди. Айниқса, оммавий тадбирларда ‘Президент, Президент’ дейишганида. Мен Нурсултон Абишевич келган бўлсалар керак деб атрофга кўз югуртирардим. Бироқ биласиз вақт ҳамма нарсага ўргатади. Яхши нарсага тез кўникасан», — дейди Тўқаев.
Унинг таъкидлашича, президентлик мажбурияти жуда оғир — бутун давлат ва халқнинг хавфсизлиги ҳамда фаровонлиги учун жавоб бериш керак.
«Шу билан бирга президентлик мажбуриятини бажариш шарафли, буни яширишга ҳожат йўқ. Ҳар куниям одамлар президент бўлавермайди. Айниқса, бизнинг вазиятда», — дея қўшимча қилади Қозоғистон президенти.
Изоҳ (0)