22 июль, душанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Лига Кубоги мусобақасининг чорак финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Қуръа натижасига кўра, Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ўз майдонида мамлакат чемпиоантининг иккинчи дивизиони вакили «Шўртан»ни қабул қилади. Миржалол Қосимов қўл остидаги ОКМК клуби ўз уйида «Металлург» жамоаси билан баҳсга киришади. Қаршининг «Насаф» клуби сафарда «Қўқон-1912» билан беллашади. Самарқанднинг «Динамо» клуби эса «Андижон» билан ўйнайди.
Мазкур учрашувлар 14 август куни бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Лига Кубоги-2019
1/4 финал баҳслари
14 август, чоршанба
«Пахтакор»—«Шўртан»
ОКМК—«Металлург»
«Қўқон-1912»—«Насаф»
«Динамо»—«Андижон»
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)