Тошкентнинг Чилонзор туманида жойлашган «Алгоритм» электр подстанциясидаги юқори кучланишли трансформаторда 20 июль куни соат 18:00 атрофида ёнғин чиққани ҳақида аввал хабар берилган эди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг шаҳар Электр тармоқлари корхонасига асосланиб хабар беришича, ёнғин оқибатида Алгоритм-30 ва 31-даҳаларида электр таъминотида узилиш юз берган.
Қайд этишларича, ҳозирда подстанцияда таъмирлаш ишлари олиб борилаётган бўлиб, «соат 24:00 да электр энергия узатиш тўлиқ тикланади». «Мазкур даҳаларда яшовчи ҳурматли ҳамшаҳарлардан турмушдаги ноқулайликлар учун узр сўраймиз», — дейилади ҳокимлик ахборотида.
Изоҳ (0)