Қозоғистондаги Бойқўнғир космодромидан 20 июль куни Тошкент вақти билан 21:28 да учирилган «Союз-ФГ» ракетаси самода қолдирган изни Ўзбекистондан туриб ҳам кўриш мумкин бўлди. Таъкидлаш жоиз, ўзбекистонликлар бундай ҳодисани биринчи марта кузатаётгани йўқ.
Маълумот учун, «Союз МС-13» бошқариладиган кемаси билан бирга учган ушбу ракета россиялик космонавт Александр Скворцов, америкалик астронавт Эндрю Морган ва европалик фазогир Лука Пармитанони Халқаро космик станцияга олиб чиқиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)