Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида лок-бўёқ омборида ёнғин содир бўлди, деб хабар бермоқда «Informbyuro.kz».
Ёнғин содир бўлгани ҳақидаги хабар 18 июль куни соат 07:45 да келиб тушган. Дастлабки маълумотларга кўра, омборда 200 тонна лок-бўёқ маҳсулотлари бўлган.
Ёнғинни ўчиришга 67 нафар ўт ўчириш ходимлари ва 27 та техника ҳамда сув ташиш қурилмаси билан жиҳозланган вертолёт жалб этилган.
Таъкидланишича, ёнғинни ўчириш учун вертолёт соат 10:20 гача 7 марта сув ташиган. Кейинчалик маълум қилинишича, унга яна битта вертолёт келиб қўшилган ва тушгача 36 марта сув ташилган. Бунинг учун 9 та водовозлардан фойдаланилган.
Ёнғин соат 12:14 ларда бартараф этилган.
Изоҳ (0)