Халқ таълими вазирлиги Наманган вилояти, Чуст шаҳридаги 9-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиларини мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги ҳақидаги хабарларни ўрганмоқда.
Вазирликнинг Ҳуқуқий-назорат хизмати ходимлари мазкур хабарларда келтириб ўтилган ҳолатларни ўрганиб чиқади ва Ўзбекистон қонунчилиги доирасида ушбу ҳолатга йўл қўйганларга чора кўради.
Эслатиб ўтамиз, «Kun.uz» нашрида эълон қилинган мақолада Чуст шаҳридаги 9-мактаб ўқитувчилари меҳнат таътили даврида мактабда усталар билан теппа-тенг ишлаётгани тилга олинганди.
Изоҳ (0)