Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси Наманган вилояти, Чуст туманида ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатини ўз назоратига олганини билдирди.
«Kun.uz»нашрида эълон қилинган мақолада Чуст шаҳридаги 9-мактаб ўқитувчилари меҳнат таътили даврида мактабда усталар билан теппа-тенг ишлаётгани тилга олинганди.
Вазирликка кўра, натижалар бўйича яқин вақт оралиғида батафсил маълумот берилади.
«Агар Сиз меҳнат ҳуқуқи бузилаётган бирор бир ҳолатга дуч келсангиз, Давлат меҳнат инспекциясининг +998 71 200-06-00 ишонч телефони ҳамда @mehnathuquqbot Telegram боти орқали мурожаат қилишингиз мумкин. Мурожаатчининг шахси сир тутилади», — дейилади вазирлик хабарида.
Вазирлик Мажбурий меҳнатга қарши курашда фаоллик кўрсатаётган ва бу борада ҳамкорликда ишлаётган ОАВ вакилларига миннатдорлик билдирган.
Изоҳ (0)