17 июль куни тонгда Тошкент вилояти ҳудудида 4Р7 Тошкент ҳалқа автомобиль йўлининг 4-километрида Чирчиқ дарёси устидан ўтган кўприк устида енгил ва юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Opel Omega автомобилини бошқариб келаётган 1992 йилда туғилган Н.Д. ухлаб қолиши оқибатида бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган 1957 йилда туғилган I.А. бошқарувида бўлган WILSON NS34TS русумли юк автомобилининг орқа қисмига келиб урилган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Opel Omega ҳайдовчиси Н.Д. ва йўловчиси 1997 йилда туғилган У.А.лар воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов олди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)