Ўзбекистон Бош прокурори буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Дилшод Файзиев Бухоро вилояти прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Д.Файзиев тайинловга қадар Бухоро вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бухоро вилояти прокурори Баҳриддин Валиев Тошкент шаҳри прокурори этиб тайинланганди.
Изоҳ (0)