Россиянинг Краснодар вилоятида қимматли йиртқич ҳанвонлар контрабандаси билан шуғулланган Ўзбекистон фуқаросига нисбатан жиноий иш қўзғатилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Маълум бўлишича, фуқаро самолётда икки қоплон боласи ва битта бенгал йўлбарсини олиб кетишга уринган.
Эркак июль ойида Краснодар—Тошкент рейсини расмийлаштираётганда аэропортда қўлга олинган. У ҳайвонларни пластик контейнерларда олиб ўтишга уринган. Эркак қўлга олингач, ҳайвонлар Краснодардаги ҳайвонот боғларидан бирига топширилган.
Изоҳ (0)