Наманган вилоятининг Чуст туманида 42 ёшли А.Р. Nexia’ни Шохидон маҳалла ҳудудидан ўтувчи Фарғона ҳалқа йўлида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган 30 ёшли Р.А. бошқарувидаги Captiva билан тўқнашди.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳодиса 16 июль куни соат 10:00 ларда содир бўлган.

Натижада Nexia ҳайдовчиси ва унинг йўловчи сифатида кетаётган 36 ёшли укаси А.Р. жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган, яна бир йўловчи 37 ёшли Т.Р. исмли аёл касалхонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.