Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳридаги супермаркетлардан бирида ичида кокаин бўлган кир ювуш кукуни сотиб юборилди, деб хабар беради The Guardian.
Харидорлар қадоқлар ичидан гиёҳванд моддаларни тайёрлашда ишлатиладиган кокаин пасталарини топиб олгач, полицияга мурожаат қилган.
Ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари дўконни текшириш вақтида бир неча киши худди шу турдаги товарларни машинага ортаётганини аниқлаган. Улар воқеа жойидан яширинишга уринган, бироқ полиция жиноятчиларни савдо дўконининг эгаси билан бирга қўлга олишга муваффақ бўлди.
Полициячилар бир неча ўнлаб кир ювиш кукуни идишининг ичига жойлаштирилган 50 килограммга яқин кокаин пасталарини мусодара қилган. Маълум қилинишича, мазкур хом ашёдан 200 килограммдан ортиқ кокаин тайёрлаш мумкин. Терговчиларнинг сўзларига кўра, ичида гиёҳванд модда бўлган қутилар адашиб савдо растларига чиқариб юборилган. Супермаркет эгаси эса ўз бизнесидан «пул ювиш» мақсадида фойдаланиб келган.
Изоҳ (0)