Ҳиндистоннинг шимоли-шарқида жойлашган Ассам штатига ёпирилган тошқинлар оқибатида 5,2 миллион киши сув босган ҳудудларда қолиб кетди, деб хабар беради «ТАСС».
Ҳозирда 150 мингдан ортиқ одам вақтинчалик лагерларга жойлаштирилган, эвакуация ишлари давом этмоқда.
Кучли муссон ёмғирлари натижасида юзага келган тошқинлар штатдаги 33 та округнинг 30 тасига зарар етказган.
У ерда жами 31 миллион одам истиқомат қилади. Минтақадаги 11 та дарё, жумладан, Ҳиндистоннинг энг йирик дарёларидан бири — Брахмапутра ҳам ўзанидан тошиб кетган. Сўнгги маълумотларга кўра, 20 киши ҳалок бўлган ва ўнлаб киши бедарак йўқолган.
Ноёб ҳайвонлар, хусусан, Ҳиндистон яккашохи яшайдиган Казиранга қўриқхонасининг 90 фоизи сув остида қолган. Ассам штатининг бир қатор кўприклари ва йўлларига зарар етган.
Изоҳ (0)