Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридаги Тараққиёт маҳалласида яшовчи «Вангда металл» МЧЖ муҳандиси, 35 ёшли Л.Ж. иш жойида ўзаро жанжал сабаб шу МЧЖ ишчиси, Мирзаобод туманида яшовчи 21 ёшли С.Қ.нинг бошига темир бўлаги билан уриб, жароҳат етказган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Натижада С.Қ. касалхонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Л.Ж.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)