8 июлдан 14 июлгача бўлган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 728 та автомобиль рақамлари сотилди. Бу ҳақда Товар-хом ашё биржаси маълумотларида келтирилган.
Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,9 млрд сўмни ташкил қилди.
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 18,7% биринчи тоифадаги авторақамларга, 50,4% иккинчи ва 30,9% учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.
Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 637,3 млрд сўмдан 942 млрд сўмга ошди.
Валюта савдо майдончаси орқали деярли 2,5 млн долларга тенг товарлар сотилди.
Изоҳ (0)