• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Ўз ишига совуққонлик билан қараган масъул ходимлар вазифасидан озод этилди

    Сўнгги йилларда мамлакатда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, бу борадаги саломатлик кўрсаткичларини янада яхшилашда  ижобий натижаларга эришилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги жойларда бу борада олиб борилаётган ишларни мунтазам мониторинг қилиб бормоқда. Ўрганишлар натижасида ана шундай ижобий  ўзгаришлар баробарида айрим ҳудудларда, жумладан, Қорақалпоғистон Республикасининг баъзи туманларида  жорий йилнинг ўтган олти ойи якунларига кўра, оналар ўлими кўрсаткичи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан муайян даражада кўпайганлиги аниқланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими «Дарё»га хабар берди.

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    Юзага келган вазиятни атрофлича ўрганиш, мавжуд муаммолар ечимини топиш, таҳлил қилиш ва маҳаллий шифокорларга ҳомиладор аёлларга кўрсатилаётган тиббий ёрдамни янада яхшилаш юзасидан амалий-услубий ёрдам бериш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъул ходимлари, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказининг бир гуруҳ олимлари ва малакали мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи айни кунларда Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб туришибди. Улар томонидан оналар ўлими кўпайиши билан боғлиқ вазият синчиклаб ўрганилмоқда. Бу борада йўл қўйилган камчиликлар таҳлил этилиб, уларнинг олдини олиш юзасидан тиббиёт ходимларига услубий ёрдам кўрсатилиб, замонавий ташхис ва даволаш усулларини амалиётга қўллаш бўйича билим кўникмаларини оширишда кўмак беришмоқда.

    Шу билан бирга, фаолияти давомида камчиликка йўл қўйган, ўз вазифасига совуққонлик билан қараган тиббиёт ходимларига нисбатан тегишли тартибда қонуний чоралар кўрилди. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Перинатал маркази директори А. Абидов, директор ўринбосари З. Жуманиязова ва патология бўлими бошлиғи М. Эшбаева лавозимидан озод этилди. Мазкур марказнинг реанимация бўлими бошлиғи М. Низаматдинов ва 4-туғруқ бўлими бошлиғи С. Ешмановага жарима  интизомий жазо чоралари қўлланилган. Ушбу марказнинг реанимация бўлими шифокорлари Г. Сарибаева ва З. Аблакимов, Г.Танирбергеновлар, шунингдек, навбатчи акушер-гинекологи Л. Бурангулова, патология бўлими акушер-гинекологи Д. Янгибоева, 3-туғруқ бўлими акушер-гинеколог Г. Аширбекова ҳамда 1-туғруқ бўлими навбатчи дояси А. Сариеваларга эса  «ҳайфсан» интизомий жазо чоралари қўлланилган.

    Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Д. Бекбоева, Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ж.Тарихов, Қўнғирот туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Б. Жуманиязов ва Чимбой туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Д. Ембергеновларга жарима жазо чоралари қўлланилди.

    Айни пайтда пойтахтдан борган мутахассислар маҳаллий шифокорлар билан ҳамкорликда оналар, болалар, ўсмирлар, фертил ёшдаги аёллар ва аҳолининг барча қатламига кўрсатилаётган тиббий ёрдамни янада яхшилаш, тиббий-профилактика, перинатал ва антенатал тиббий ёрдамни замон талаблари даражасида ташкил этиш бўйича иш олиб бормоқда.

    Айтиш жоизки, бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасида қарийб беш юз минг нафар туғруқ ёшидаги аёллар истиқомат қилади. Уларга тиббий-профилактика ва ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича замонавий имкониятлар яратилган. Ҳудуддаги 16 та туғруқ мажмуаси ва Республика перинатал маркази замонавий технологиялар билан жиҳозланган. Туманлардаги кўп тармоқли марказий поликлиникаларда Аёллар маслаҳатхонаси бўлими ва Қизлар саломатлиги маркази, перинатал скрининг хоналари ташкил этилиб, замонавий тиббий диагностика воситалари билан жиҳозланган.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги бундан буён ҳам давлат томонидан яратиб берилган замонавий имкониятлардан самарали фойдаланиш, шифокорларнинг билим ва малакасини мунтазам ошириб бориш, ўз вазифасига ўта масъулият билан ёндашиш каби жиҳатларга доимий равишда жиддий эътибор қаратиб боради. Энг муҳими, оналар ўлими кўрсаткичларини муттасил камайиб боришини таъминлаш йўлида бор имкониятларни сафарбар этади.

    16.07.2019, 17:58   Изоҳ (0)   23141
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ургут туманидаги ҳомиладор аёлнинг ўлими юзасидан Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумот берди

    16.07.2019, 17:43

    Германия президенти Урганч давлат университети ректорига ташаккурнома йўллади

    16.07.2019, 17:05

    Қашқадарёлик 26 яшар заргар Амир Темурнинг узугини тикламоқда

    16.07.2019, 16:50

    Халқаро ислом академиясида хорижлик абитуриентлар учун қабул бошланди

    16.07.2019, 16:23

    Ўзбекистонда ер силкиниши сезилди

    16.07.2019, 16:00

    Ўзбекистонда истиқболли бошқарув кадрларини танлаб олиш бўйича «Тараққиёт» танлови натижалари эълон қилинди

    16.07.2019, 15:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Озарбайжон МДҲ йиғилишида иштирок этишдан бош тортди

    Дунё | 13 август, 10:59

    Солиқ қўмитаси тадбиркорлардан “техник хатолик” сабаб катта миқдорда пул ечиб олган. Қўмита “вазият назоратга олинганини” маълум қилди

    Ўзбекистон | 13 август, 10:58

    Доктор Ҳаус қаерда яшашини билармидингиз: машҳур сериаллардаги кўпчилик эътибор бермаган деталлар 

    Кино | 13 август, 10:31

    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

    Реклама | 13 август, 10:30

    UFC президенти Дана Уайт Оқ уйда UFC турнири ўтказилишини расман тасдиқлади

    Спорт | 13 август, 10:23

    “Ҳиндистон бизнинг бир томчи сувимизни ҳам тортиб ололмайди” — Покистон Бош вазири

    Дунё | 13 август, 10:05

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    Ўзбекистон | 13 август, 09:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.