Футбол бўйича 2022 йил Қатар мезбонлик қиладиган навбатдаги мундиалнинг Осиё қитъасидаги 2-босқич саралаш ўйинларига 17 июль, чоршанба куни қуръа ташланади.
Қуръа ташлаш маросими ОФКнинг Куала-Лумпурдаги бош қароргоҳида Тошкент вақти билан 14:00 да бошланиши белгиланган. Равшан Эрматов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси маросимга жўнаб кетган.
Тадбирни Sport-TV тўғридан тўғри эфирда намойиш этади.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси қуръада иккинч саватчадан ўрин олган. Бу саватчада Ироқ, Сурия, Уммон, Ливан, Қирғизистон, Вьетнам ҳамда Иордания терма жамоалари ҳам жойлашган.
Қоидага кўра, 2-саралаш босқичида жамоаларга 5 та иштирокчидан 8 та гуруҳга ажратилади. Гуруҳида ғолиб чиққан термалар ҳам 4 та энг яхши иккинчи ўрин соҳиблари 3-саралаш босқичига йўл олади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)