12 июль куни соат 16:20 да Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, «Жўрабек» маҳалласи, Фарғона йўли кўчасидаги 13-уй олдида ҳаракатланиб кетаётган «Maxсустранс» автомобилида ёнғин содир бўлган.
Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмаси соат 16:22 да воқеа жойига етиб бориб, тўрт дақиқада ёнғин бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида Олмазор тумани ободонлаштириш бош бошқармасига қарашли автомобиль кабинаси ва кузови оралиғида жойлашган йўл қопламасини тозалаш агрегатининг мотор қисми ёниб зарарланган. Жабрланганлар йўқ.
Ёнғин электр симларидаги қисқа туташувдан содир бўлган деб, тахмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)