14 июль куни соат 11:12 да Наманган вилоятининг Тўрақўрғон тумани, Хўжанд маҳалласидаги 20-сонли умумтаълим мактабида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган. Бу ҳақда ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълум қилди.
Хабар асосида воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш бўлинмаси жалб этилган. Бўлинмалар соат 11:29 да воқеа жойига етиб бориб, кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 11:31 да қуршаб олинган ва 11:33 да тўлиқ ўчирилган.
Ёнғиндан бинонинг 500 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин оқибатида мактаб биносининг фаоллар хонасида сақланган 14 дона спорт тўшаги (мат) ёниб зарарланган.
Ёнғинни тахминий сабаби хонада вақтинчалик ўтказилган электр симларида қисқа туташув. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)