Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган дзюдо бўйича Гран-прининг дастлабки кунида Шаҳрам Аҳадов бронза медалига эга чиқди. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар берди.
-66 килограмм вазн тоифасида ҳаракат қилган Шаҳрам бронза медали учун кечган беллашувда исроиллик Тал Фликерни мағлуб этишга эришди.
Шу билан бирга Аҳадов бронза медали билан бир қаторда Токио Олимпиадаси учун муҳим 350 рейтинг очкосини ҳам ўз ҳисобига қўшиб қўйди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)