«Реал Соседад» Гризманн трансферидан 24 миллион евро ишлаб олди, деб ёзади Marca.
Антуан «Соседад»дан 2014 йил «Атлетико»га ўтганди. Ўшанда томонлар агар футболчи қайта сотиладиган бўлса, у ҳолда трансфернинг 20 фоиз миқдори «Реал Соседад»га тегиши бўйича келишиб олган.
«Барселона» Гризманн учун 120 миллион евро тўлади. «Атлетико» эса айни дамда каталонияликларни судга бериб, яна 80 миллион евро ундиришини маълум қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)