«Бенфика» ҳужумчиси Иван Шапонич карьерасини «Атлетико»да давом эттиради. Бу ҳақда Мадрид клубининг расмий сайти хабар берди.
«Матрасчилар» 21 ёшли сербиялик билан 3 йиллик шартнома имзолади. Футболчи аллақачон мадридликлар сафига келиб қўшилган.
Маълумот учун, Шапонич 2018/19 йилги мавсум «Бенфика»нинг иккинчи жамоаси таркибида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол уришга муваффақ бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!