Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 июндаги «Тошкент шаҳрида «МЭИ» Миллий тадқиқот университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4350-сон Қарорига асосан республикада яна бир филиал ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги веб-сайтида маълум қилинади.
2019 йил 10 июлдан Тошкент шаҳридаги МЭИ МТУ филиалида 2019/2020 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш бошланди. ОТМ филиалида бакалаврларни тайёрлаш қабул квотаси 150 нафар этиб белгиланди, умумий қабул квотасининг 30 фоизини Ўзбекистон Республикаси давлат буютмаси (бюджети) ҳисобидан ташкил этилади.
ОТМ филиалида қуйидаги бакалавр таълим йўналишлар бўйича танлов эълон қилинади:— Иссиқлик энергетикаси ва иссиқлик техникаси – 50;— Электр энергетикаси ва электр техникаси – 100.
Абитуриентларга бир нечта олий таълим муассасаларига ариза бериш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида филиал томонидан ҳужжатларни нусхаларини нотариал тасдиқланган рус тилидаги таржимаси билан қабул қилади.
Филиал битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этилган «МЭИ» МТУнинг белгиланган турдаги дипломи берилади.
Қабул ҳужжатлари Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги Ўзбек-Япон ёшлар инновация Маркази биносида 25 июлгача қабул қилинади. (Манзил: Тошкент шаҳри, Университет кўчаси, 2 уй. Тел.: 71246-39-97, 71246-35-66)
Изоҳ (0)