• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Энергетика вазири: «Тарифларда у қадар катта ўзгаришлар бўлмайди»

    Ўзбекистонда энергия ресурслари тарифларида катта ўзгаришлар бўлмайди. Бу ҳақда энергетика вазири Алишер Султоновга таяниб, «Газета.uz» хабар берди.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Унинг сўзларига кўра, Президент Шавкат Мирзиёевнинг аҳолига оғирлик тушмаслигини инобатга олиш зарурлиги бўйича қатъий топшириқларидан келиб чиқиб, бунда ички имкониятларни тўлиқ ишга солиш, харажатларни камайтириш ва йўқотишларнинг олдини олиш эвазига ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархини арзонлаштириш масаласи ҳал этилмоқда.

    «Бу эса адолатли тариф сиёсатини ишлаб чиқишда катта имкониятдир. Шу боис, ишлаб чиқилаётган тарифларда катта ўзгаришлар бўлмайди. Фақат бу инфляция даражасида бўлади», — деди вазир.

    Алишер Султонов етказилиб берилаётган энергия, газни қадрлаш, тежашга кўникма ҳосил қилдириш лозимлигини таъкидлади. «Масалан, сувни олайлик, оқиб турган сувни ўчиришни ўрганишимиз ва унинг ортидан қанча электр энергияси, меҳнат кетаётганини ҳар биримиз англашимиз зарур», — деди вазир.

    Энергетка вазири электрон ҳисоблагичлар тўлиқ ўрнатилганидан сўнг амалиётга ижтимоий норма ва тарифни тўлиқ киритиш масаласини кўриб чиқиш мумкинлигини таъкидлади.

    «Мамлакатимизда салкам 7,5 миллион абонент бор. 2020 йил якуни билан юртимиздаги барча истеъмолчига электр ҳисоблагичлар ўрнатилади. Ана ўшанда ҳисоб-китоб ҳам тўғри бўлади», — деди Алишер Султонов.

    Вазир табиий газ бўйича 3,5 миллион абонент мавжудлиги, улар учун онлайн ҳисоблагичларни ўзимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалари тўғрисида маълум қилди. Ойига 300 мингта хонадонга ҳисоблагичларни ўрнатиш ҳам кўзда тутилган.

    Истеъмолчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тўғрисида сўзлар экан, Алишер Султонов ишлаб чиқилаётган қарорда биринчи ўринда халқ манфаати, аҳолининг ижтимоий аҳволи, тўлов қобилияти инобатга олинишини қайд этди.

    «Тарифлар чиққанда кўрасизлар, бу аҳолига катта оғирлик бўлмайди. Фақат ишлаб чиқарувчилар томонидан спекуляция бўлиши мумкин. Тадбиркорлар тариф ошди, энди бу тайёрланаётган маҳсулот таннархига таъсир қилади, деган хаёлга бориш эҳтимоли бор», — деди у.

    Аммо шу таннарх ичида энергия ресурсларининг улуши қанчалигини аниқлаб олиш керак, деб ҳисоблайди вазир. «Бундай тушунмовчиликларнинг олдини олишда эса жамоатчилик назорати зарур бўлади. Ахир, ўйланг, тариф бироз ошса, у шу даражада ишлаб чиқаришга таъсир қилиши ёки нарх-наво икки баробар ошиб кетиши мумкинми? Бу эса моҳиятни яхши англаб олмаслик билан боғлиқ».

    Алишер Султонов ҳудудлардаги иссиқлик электр станцияларининг асосий қисми эскирганига ҳам эътибор қаратди. «Уларда ёнилғи сарфи юқори. Бу ўз-ўзидан модернизация ва катта маблағни талаб этади. Ҳаммаси равшанки, ҳали қишлоқларда бу жараён бўйича тўлиқ ишлар қилинди, дейиш нотўғри бўлади. Чунки бу ўз-ўзидан ҳали кўп ишлар қилишимизни кўрсатмоқда», — деди вазир.

    Жорий йилда Тўрақўрғон, Тахиатош, Навоий иссиқлик электр станцияларининг янги блоклари ишга туширилиши режалаштирилган. Мамлакатда биринчи бор давлат-хусусий шериклик асосида Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида электр станциялари қурилмоқда ва унда Туркиянинг етакчи компаниялари иштирок этмоқда.

    12.07.2019, 07:27   Изоҳ (0)   17625
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Молиявий жарималарни ихтиёрий равишда тўлаган солиқ тўловчилар маъмурий жавобгарликдан озод этилади

    12.07.2019, 06:54

    Саида Мирзиёева қизи ва унинг севимли овунчоғи акс этган фотони эълон қилди

    11.07.2019, 23:51

    Колонияда оила аъзолари билан учрашган Гулнора Каримова, шифокорларни пичоқлаган азадор ота, 78 ёшли абитуриент ва куннинг бошқа хабарлари

    11.07.2019, 21:20

    Ўзбекистон бозорларида озиқ-овқатлар нархи қанчага фарқланади?

    11.07.2019, 20:54

    Фарғонадаги сайёр қабуллар давомида уй-жойга ўта муҳтож фуқароларга 123 та хонадон калитлари топширилди

    11.07.2019, 20:28

    2019 йил 1 сентябрдан «Ўзбекистон тарихи» телеканали ташкил этилади

    11.07.2019, 19:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.