Россия етакчиси Владимир Путин Украина президенти Владимир Зеленский билан илк бор телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Мулоқот ўтказиш ташаббуси Украина томонига тегишли эканлиги билдирилмоқда.
Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песковга кўра, президентлар Донбассдаги можарони тартибга солиш, икки томон тутиб турган шахсларни қайтариш масалаларини муҳокама қилган.
Путин ва Зеленский ўзаро алоқаларни Норманд форматида давом эттириш имкониятини ҳам кўриб чиққан.
Изоҳ (0)