АҚШда халқаро ҳамжамият Эрон кемаларининг Ҳўрмуз бўғозида Британия танкерларига нисбатан ҳаракатига зудлик билан муносабат билдириши кераклиги айтилди. «Газета.ru»нинг хабар беришича, бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги матбуот хизмати вакили Билл Урман маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, Эрон томони кемалар қатновига хавф туғдираётгани ҳамда жаҳон иқтисодиётига таъсир ўтказишни бошлагани сабабли унга қарши чора кўриш лозим. «Барча мамлакатлар глобал фаровонлик асосини ҳимоя қилиш ва уни сақлаб қолишга масъулдир», — деб таъкидлаган Урбан.
Аввалроқ Эрон кемалари Британия танкерини тўхтатмоқчи бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳозирда Британия масъул шахслари кема шу ҳудудда бўлганини тасдиқлаган ва улар «денгизда хавфсизлигини салқаш» вазифасини бажарганини айтган.
Изоҳ (0)