Украинанинг Николаев вилоятида икки автомобиль иштирокидаги ЙТҲда рул бошқарувида бўлган бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
Ҳодиса Ольшанск—Николаев автойўлида тонгда рўй берди. Бу ерда Opel ва ВАЗ-2105 тўқнашди.
«Транспорт воситалари тўқнашувида 10 яшар бола ҳодиса жойида ҳалок бўлди. Унинг отаси — ВАЗ йўловчиси ва Opel ҳайдовчиси тан жароҳатлари билан касалхонага етказилди», — дейилади маҳаллий полиция хабарида.
Ҳодиса жойида терговчилар, патруль полицияси ходимлари ва қутқарувчилар ишлашда давом этмоқда.
Изоҳ (0)