«Лос-Анжелес Гелакси» ҳужумчиси Златан Ибрагимович MLS’да 2019 йилнинг энг яхши ўйинчиси дея эътироф этилди. Бу ҳақда ESPN’нинг Twitter’даги расмий саҳифасида маълум қилинди.
37 ёшли швед Американинг ABC телеканали талқини бўйича ESPYС совринини қўлга киритди. У бу йўлда Уэйн Руни («Ди Си Юнайтед»), Жозеф Мартинес («Атланта Юнайтед») ва Аарон Лонгни («Нью-Йорк Red Bullс») ортда қолдирди.
Маълумот учун «Гелакси» ўйинчилари мазкур совринни умумий ҳисобда 9 марта қўлга киритган. Ибрагимовичга қадар ушбу совринга Лендон Донован 5 маротаба (2006, 2007, 2009, 2010, 2011), Дэвид Бекҳем 2 бор (2008, 2012) ҳамда Робби Кин 1 марта (2015) эга чиққанди.
Бундан ташқари, Давид Виля (2017), Себастьян Жовинко (2016), Тим Кейҳилл (2014), Тьерри Анри (2013) ҳам MLS’да йилнинг энг яхши ўйинчиси номига сазовор бўлган.
Маълумот учун, ўтган йили Неманья Николич («Чикаго Файр») совринни ўзиники қилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!