Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов (8 та ғалаба, 6 та нокаут) август ойида ўзининг тўққизинчи жангини ўтказади. Бу ҳақда GoSport хабар берди.
Маълумотларга кўра, Шаҳрам 24 август куни АҚШда ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Ҳозирча унга ким рақиблик қилиши маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги марта Ғиёсов 26 апрель куни Инглвудда бўлиб ўтган бокс оқшомида америкалик Эмануэл Тейлорни мағлубиятга учратиб, WBA International чемпионлик камарини қўлга киритганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)