Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги хизмати Telegram’даги «Эхо.Uzbekistanа» каналида эълон қилинган «Тошкентда яна ёнғин…» сарлавҳаси остидаги видео 7 июль куни содир бўлмаганини маълум қилди.
Видеороликда жорий йилнинг 16 июнь куни Бектемир туманида жойлашган «Заминтекс Иплик» МЧЖ текстил заводининг омборида содир бўлган ёнғин тасвирланган.
Шу сабабли Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси пойтахт ҳудудида содир бўлаётган ёнғинларни ёритаётган интернет ва Telegram каналлар вакилларига мурожаат қилди.
«Ёнғинларга оид маълумотларни тарқатишдан олдин расмий манбалардан буни тасдиқлатиб олинг, ёки ҳар куни Тошкент ҳудудида содир бўлган ёнғинларни ёритиб борадиган Telegram’даги ‘Тошкент шаҳар ЁХБ’ каналимизни кузатинг», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)