Ўзбекистон Россиядан «Сопка-2» радиолакаторларини харид қилишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Россия ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича федерал хизмати вакиллари маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Ўзбек томони 12А6 ‘Сопка-2’ радиолокацион комплекси, ‘Печора-2М’ зенит-ракета комплексига техник хизмат қилиш устахонаси ва қатор радиолокацион станциялар ҳамда турли мақсадларга мўлжалланган алоқа тизимларини харид қилишга қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, Ўзбекистонда мавжуд РЛС П-37 ни 12А6 ‘Сопка-2’ даражасида етказиш учун модернизация қилиш лойиҳаси муҳокама қилинмоқда», — деди хизмат вакиллари.
Маълумот учун, «Сопка-2» ҳаво ҳаракатини бошқариш ва ҳаво ҳудудини назорат қилиш тизимлари учун радиолокацион ахборот манбаси сифатида хизмат қилади.
Изоҳ (0)