• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Лукойл» Бухоро, Қарши ва Тошкент вилоятида 3 та болалар боғчасини қуради

    5 июль куни Нукусда Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлиги ва «Лукойл Uzbekistan Оператинг Comпанй» ўртасида ҳамкорликдаги лойиҳани амалга ошириш тўғрисида битим имзоланди, дея хабар қилди вазирлик матбуот хизмати. Ҳужжатда Бухоро, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида янги мактабгача таълим ташкилот (кейинги ўринларда — МТТ)лари қуриш кўзда тутилган.

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги

    Битимни имзолаш маросими имконияти чекланган болалар учун «Имкон» реабилитация марказига эга биринчи ихтисослашган МТТда бўлиб ўтди. Янги мактабгача таълим ташкилотлари Бухорода (250 ўрин), Қаршида (150 ўрин) ва Тошкент вилоятида (150 ўрин) қурилади.

    «Болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш — мактабгача таълим тизимидаги энг долзарб бўлиб турган масалалардан бири. MTV вазиятни яхшилаш устида фаол иш олиб бормоқда: янги мактабгача таълим ташкилотлари қурилмоқда, фаолият кўрсатиб турганлари таъмирланмоқда ва уларнинг қувватлари оширилмоқда, мактабгача таълим тизимига ўтган йилларда олиб қўйилган бинолар қайтариб берилмоқда. Биз бизнеснинг бугунги кунда болаларга ёрдам беришни хоҳлаётганидан жуда хурсандмиз. Лукойл компанияси шарофати билан вилоятлардаги яна 550 нафар бола сифатли мактабгача таълим олиш имконига эга бўлади. Бухородаги МТТ умумий турдаги ташкилот, бошқа икки МТТ эса — реабилитация марказларига эга бўлган кўп тармоқли ихтисослашган ташкилотлар бўлади. Бу реабилитация марказлари, тарбияланувчилардан ташқари, ҳар йили соғломлаштириш муолажаларига муҳтож бўлган 5−7 минг болани қабул қилади», — дейди Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин.

    Қарши ва Тошкент вилоятидаги лойиҳалар учун Нукусдаги «Имкон» реабилитация марказига эга ИМТТ прототип бўлиб хизмат қилади. Лойиҳада жисмоний ва ақлий ривожланиши ўзига хос болалар учун мактабгача таълим ва тиббиёт муассасалари бирлаштирилган. Янги МТТда замонавий даволаш-физкултура ва физиотерапия заллари, уқалаш хоналари, сенсор хоналари, майда моторикани ривожлантириш, ижтимоий-маиший адаптация, мусиқа ва арт-терапия хоналари, шунингдек врачларнинг кабинетлари жойлашади.

    «Ўзбекистонда ‘Имкон’ реабилитация марказига эга биринчи ихтисослашган МТТнинг очилиш маросимида биз бундай мактабгача таълим ташкилотлари республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам ташкил этилишини ваъда қилган эдик. Бугун биз ‘Лукойл’ билан битим имзоладик. У Қашқадарё ва Тошкент вилоятларининг алоҳида парваришга муҳтож болаларига эрта ёрдам кўрсатиш ва уларни ижтимоий-маданий муҳитга киритиш имконини беради. Уйда ўтириб қолмасдан, доим мулоқотда бўлиш, дунёни билиш, ривожланиш ва мослашиш имконияти — бу тўлақонли ҳаёт сари қўйилган биринчи қадам демак. Бунда бола саломатлигида чекланиш бўлсада, унинг имкониятлари чекланганмаган бўлиши даркор. Нукус шаҳрида ‘Имкон’ очилган вақтдан бор-йўғи уч ой ўтди, лекин биз ҳозирнинг ўзидаёқ натижаларни кўришимиз мумкин. Болалар анча бақувватлашиб, жонланиб қолди, кўп болаларда ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда», — деди лойиҳа раҳбари Шаҳноза Мирзиёева.

    Ўзбекистонда мактабгача таълим ташкилотларини қуриш ташаббуси «Лукойл» президенти Вагит Алекперов томонидан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёв билан жорий йилнинг май ойида бўлиб ўтган учрашувда таклиф этилган.

    «Лукойл» Ўзбекистонда таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва маданиятни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган фаол хайрия фаолиятини олиб боради. Бизнинг компаниямиз томонидан Ўзбекистондаги хайрия мақсадлари учун йўналтирилган маблағларнинг умумий суммаси бугунги кунда 13 млн. доллардан ортиқни ташкил этади. Янги учта мактабгача таълим ташкилоти қурилиши лойиҳасига биз 12 млн. АҚШ доллари йўналтиришни режалаштирмоқдамиз. Бухоро шаҳридаги МТТ Лукойл томонидан махсус ишлаб чиқилган лойиҳа бўйича қурилади. «Биринчи бундай МТТ компания томонидан Россияда, Астрахан шаҳрида қурилган», — деди «Лукойл Uzbekistan Оператинг Comпанй» МЧЖ Бош директори Степан Гуржий.

    Бухоро шаҳридаги МТТнинг умумий майдони 11 минг кв. метрдан ортиқ бўлган уч қаватли биноси ва ҳудуди энг замонавий техника ва ускуналар, бассейн, рақс ва спорт заллари, комютер синфи, шунингдек гуруҳлар учун хоналар билан бутланади. Болаларнинг фаол ўйинлари ва спорт билан шуғулланиши учун ҳудудда велосипед йўлакчалари ва чим қопланган ва хавфсиз синтетик қопламали болалар майдончалари кўзда тутилган.

    08.07.2019, 18:53   Изоҳ (0)   11710
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Президент автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми ва сифатини ошириш бўйича кўрсатмалар берди

    08.07.2019, 18:40

    9 июль куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилади?

    08.07.2019, 18:14

    Янчиб ташланса ҳам, яна тирилади: Қашқадарёнинг баъзи ҳудудлари аҳолиси ҳам фалангалардан шикоят қилмоқда (фото)

    08.07.2019, 18:01

    Қилмишидан пушаймон бўлган 24 нафар андижонлик муддатидан олдин озод этилди. 5 нафар бўйин товлаганлар эса озодликдан маҳрум этилди

    08.07.2019, 17:35

    Самарқандда катта миқдорда солиқ қарздорлиги нақд шаклида тўланди

    08.07.2019, 17:17

    Туризм қўмитаси ҳудудлар логотипи учун танлов эълон қилди. Ғолиб 25 млн сўмга эга бўлади

    08.07.2019, 17:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20

    Қадимги Миср диетаси: машҳур пирамидалар қурувчилари қандай овқатланган?

    Лайфстайл | 18 июл, 22:05

    Бир қатор мамлакатларда Google ишида узилишлар юз берди

    Дунё | 18 июл, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.