1999 йилда туғилган Ф.Т. 2 июль куни соат 15.00 атрофида Денов тумани, «Лолазор» маҳалласидаги «Ҳабибобод» бозори ҳудудида жойлашган аёллар ҳожатхонасида қиз бола чақалоқни туғиб, ҳожатхона ичига ташлаб кетган.
Ундан кейин ҳожатхонага кирган аёл чақалоқ йиғисини эшитиб, одамларни ёрдамга чақирган. Натижада чақалоқ қутқариб қолиниб, касалхонага жойлаштирилган.
Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Денов туман прокуратураси томонидан Ф.Т.га нисбатан Жиноят Кодексининг 25, 99-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)