Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими негизида етти каналли call-марказ ишга туширилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Call-марказ орқали Ўзбекистон фуқаролари автоматик тарзда ўзбек ва рус тилларида консуллик-ҳуқуқий соҳасига доир ахборотларни (Россиянинг турли ҳудудларидаги консуллик муассасаларининг манзили, иш тартиби ва ҳудудий тақсимоти, кўрсатиладиган хизматлар ҳамда ҳар бир хизмат учун зарур бўлган ҳужжатлар) олиш имконига эга бўлади.
Юзага келадиган саволларни аниқлаштириш учун оператор билан боғланиш имконияти мавжуд. Автоматик жавоб бериш тизими қўнғироқ қилаётган шахсга маълумот олиш ёки оператор билан боғланиш учун ҳаракатлар кетма-кетлигини тушунтиради.
Шунингдек, операторлар яқин муддатда жавоб бериши мумкинлиги ва мурожаат қилувчининг кутиш навбати ҳам айтилади. Кўрсатиладиган хизматлар сифатини назорат қилиш мақсадида барча овозлар ёзиб олинади.
Изоҳ (0)