Афғонистон шарқидаги Ғазни шаҳрида юз берган портлаш оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 183 киши яраланди. Бу ҳақда Pajhwok хабар бермоқда.
Мамлакат хавфсизлик миллий директорати бўлими биноси олдида автомобиль портлатилгани айтилмоқда.
Ҳалок бўлганларнинг 8 нафари хавфсизлик ходими ва 4 нафари тинч аҳоли вакиллари. Жароҳатланганларнинг 36 нафари болалар.