Баренцево денгизида ҳалок бўлган сув ости денгизчиларининг дафн маросимида улар ҳалокатнинг олдини олгани айтилди, деб хабар берди Meduza.
«Улар ўз ҳаёти эвазига уч нафар дўсти, кемани қутқарди, сайёра миқёсидаги ҳалокат юз беришининг олдини олди», — деди юқори мартабали ҳарбий хизматчи.
Денгизчилар айнан қандай ҳалокатнинг олдини олгани айтилмаган.
Марҳумларнинг дафн маросими Петербургда ёпиқ тарзда ўтган. Қабристонга кириш жойи Росгвардия томонидан назорат қилинган.