Афғонистоннинг Ҳирот вилоятида толиблар назорат-ўтказиш пунктларига ҳужум уюштирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳужум оқибатида мамлакат хавфсизлик хизматларининг 9 нафар ходими ҳалок бўлди, 10 нафари яраланди.
Вилоят губернатори Аминуллоҳга кўра, ҳужум 6 июль, шанба куни эрталаб мулла Ғавсиддин бошчилигида толиблар томонидан амалга оширилган. Икки томон ўртасидаги қақшатқич жангларда толиблар командири ва яна 9 нафар жангари ўлдирилган, 15 нафарига жароҳат етказилган.