6 июль, шанба куни «Олимпия куни»га бағишлаб Тошкентнинг «Халқлар дўстлиги» майдонидан то Миллий олимпия қўмитаси томон 10 мингга яқин киши иштирокида оммавий юриш ташкил этилди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Шундан сўнг енгил атлетика федерацияси олдида югуриш баҳслари ўтказилди.
Регламентга кўра, югуриш баҳслари турли ёш тоифалари бўйича ўтказилди. Унда 13 ёшдан 79 ёшгача бўлган спорцеварлар турли масофаларга югуриш бўйича баҳс олиб борди. Якунда ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)