2019 йил 2-чорак натижаларига кўра, банкоматлар орқали конвертация қилинган жами пул миқдори 4,5 млн долларни ташкил этди, бу ҳақда ЯУПМ маълумотларига таяниб Spot хабар қилади.
Ушбу кўрсаткич 2019 йил 1-чоракда қайд этилган 2,4 млн долларга нисбатан 88,1 фоизга юқори кўрсаткични намоён этди.
Diebold Nixdorf Cineo, GRG ва NCR русумидаги банкоматлар 24/7 тартибида (online) хизмат кўрсатиб, «АҚШ доллари ва евро чет эл валютасини конвертациялаш» ҳамда «Нақд пул билан пластик карталарни тўлдириш» функцияларини амалга оширади.
Кўрсаткичларни таққослаш натижасида, 2019 йил 2-чоракда чет эл валютаси конвертацияси асосан Қишлоқ қурилиш банк, Orient Finans Bank, Asia Alliance Bank, Агро Банк, Халқ Банки банкоматларида амалга оширилди.
Изоҳ (0)