Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Андижонда 27 июнь куни соат 00:45 ларда тепловоз 58 ёшли Э.А.нинг оёқларини босиб кетди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси «Дарё»га маълум қилди.

Ҳодиса Андижон-2 темир йўл бекатининг 183-километри 6-пикети 7-йўлида машинист ЧМЗ-5928-сонли манёвр тепловозида бўш вагонларни саралаётганда рўй берган. Бу вақтда шаҳрихонлик фуқаро Э.А. маст ҳолатда темир йўл рельслари устига оёғини қўйиб ётган бўлган.

Натижада фуқаро Э.А.нинг иккала оёқ тиззаси тепа қисмидан кесилган. Бемор республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалига жойлаштирилган бўлиб, унга «травматик, икки оёқ тиззасидан тепа қисмидан темир йўл таъсири остида кесилиши» ташхиси қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси фуқаролардан темир йўл хавфсизлик қоидаларига риоя қилишларини сўраб қолади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)