Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Нукусда пиёдани уриб юбориб унинг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи қидирилмоқда, деб хабар берди ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

30 июнь куни соат 05:25ларда номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Қорақалпоғистон республикасининг Нукус тумани Ақманғит ОФЙ ҳудудидан ўтувчи «Нукус-Ақманғит-Кегейли» йўлида ҳайдаб кетаётиб пиёда, Нукус тумани Кўк-тау МФЙда яшаган 35 ёшли Жиенбай Бекмуратовни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Натижада пиёда Жиенбай Бекмуратов касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ушбу ҳодисага гувоҳ бўлган бўлсангиз ёки ушбу ҳодисага алоқадор, шунингдек мазкур йўл-транспорт ҳодисасини содир этган шахс ва унинг автомашинаси ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз ички ишлар органларининг ҳудудидий бўлинмаларига ёки ‘102’ телефон рақамига хабар беришингизни сўраймиз», — дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Пабло Эскобар буйруғи билан портлатилган Boeing, «Невский экспресс» поездидаги теракт ва совет ҳукуматига қарши бошланган Слуцк қўзғолони. Кун хронологиясида 27 но...
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди