29 июнь куни Андижон вилояти Асака тумани «Курама» МФЙда яшовчи фуқаро хонадонида келиб чиққан ўзаро оилавий жанжал турмуш ўртоғининг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.
43 ёшли М.А. уйида оилавий жанжал оқибатида турмуш ўртоғи, 38 ёшли Ш.А.нинг юзига қўли билан урган вақтида у боши билан ерга йиқилиб жароҳат олган. Ш.А. воқеа жойида вафот этган. М.А. эса қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)