Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бугун, 29 июнь куни Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларида навбатдаги битирув муносабати билан тантанали тадбирлар ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти «Дарё»га маълум қилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Қуролли Кучлар академиясида ўтган тантанада Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал майор Баҳодир Қурбонов, Ўзбекистон халқ артисти, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоси Афзал Рафиқов, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Қуролли Кучлар фахрийлари, битирувчиларнинг ота-оналари иштирок этди.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Давлат мадҳияси янграгандан сўнг, битирувчиларга «лейтенант» ҳарбий унвони, диплом ва кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди.

Сўзга чиққанлар битирувчиларни самимий муборакбод этиб, кейинги хизматида муваффақият ва омадлар тилади.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Ўзбекистон Мустақиллигининг 28 йиллиги арафасида қўшинларга йўлланма олган лейтенантлар Қуролли Кучлар шахсий таркибининг жанговар тайёргарлиги маъно-мазмунини тубдан ўзгартириш, тактик, ўқув машқларини пухта режалаштириш, уларни жанговар шароитларга имкон қадар тўла яқинлаштирган ҳолда олиб бориш тизимини такомиллаштириш, ҳарбий хизматчиларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасида бор билим ва кўникмаларини ишга солиб, ўзларининг муносиб улушларини қўшишига ишонч билдиришди.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Тантанали битирув маросимлари Мудофаа вазирлигига қарашли Ахборот-коммуникация технологиялари ва ҳарбий алоқа институти, Ўзбекистон олий ҳарбий авиация билим юрти, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида ҳам байрамона ва кўтаринки руҳда ўтказилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда ИИБ ходими хизмат вазифасини бажараётган вақтида ўлдириб кетилди
Маданият
Бир-бирига мутлақо қарама-қарши ролларни ўйнаб, томошабинларни ишонтира олган актёр ва актрисалар (фото)
Дунё
«КамАЗ»да ҳарбийларни босиб кетган: Қозоғистонда январь воқеалари иштирокчиси 17 йилга қамалди (видео)