Ўзбекистон санъат ва маданият институтида Ўзбекистон халқ артисти, марҳум санъаткор Ортиқ Отажоновнинг хотира кечаси бўлиб ўтди. Кечада «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ҳам иштирок этди ва репортаж тайёрлади.
Хотира кечасида Ортиқ Отажоновнинг шогирдлари устозининг қўшиқларини тўлиқ жонли ижрода куйлади.
Ортиқ Отажоновнинг набираси Камрон Отажонов хотира кечасига келган мухлислардан оиласи номидан узр сўради.
Оиламиз номидан узр сўрайман, қариндош-уруғларимиз, оиламиз Хоразмга сафар билан кетишган. У ерда бобомни маракаларини ўтказишмоқда. Шунинг учун қўлимиздан келганича қўшиқ айтиб беришга, ташкилотчилик қилишга устозимиз билан ҳаракат қилдик.Камрон Отажонов, Ортиқ Отажоновнинг набираси
Изоҳ (0)