Голливуд актрисаси Time журналининг таклиф қилинган муҳаррири бўлди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.
Актрисанинг журнал муҳаррири этиб тайинлангани Time’нинг бош муҳаррири ва директори Эдвард Фелсентал томонидан эълон қилинди.
Унинг қайд этишича, Жоли журналда 18 йил давомида БМТнинг кўнгилли элчиси бўлиб ишлагани асосида мақолалар ёзади.
Актриса дунёнинг энг қашшоқ ва хавфли ҳудудларида бўлиб, 60 дан ортиқ дала миссияларида иштирок этган. У айнан инсон ҳуқуқлари, қочоқлар, халқаро зиддиятлар ва бошқа ижтимоий масалаларда қалам тебратади.
Жолининг «Биз қочоқларга нима бера оламиз?» сарлавҳали мақоласи журнал сайтида эълон қилинди. Мақола «Халқаро қочоқлар куни»га бағишланган.
Изоҳ (0)