Бугун, 27 июнь куни 16:14 та 101 хизматига Чилонзор туманида Тошкент ҳалқа автомобиль йўли бўйлаб жойлашган «Бектўпи қурилиш» МЧЖ омборхонасида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди, дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари бир неча дақиқадан сўнг воқеа жойига етиб борган.
16:28 да ёнғиннинг тарқалиши чекланган, 16:52 да — тўлиқ ўчирилган.
Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ. Ёнғин натижасида 200 кв. м майдондаги омбор ва у ерда сақланган маҳсулотлар (обойлар, ламинат) ёниб кетган.
Ёнғин сабаблари ва етган зарар ҳажми аниқланмоқда.
Изоҳ (0)