Вазирлар Маҳкамасининг «Ангрен эркин иқтисодий зонаси фаолиятини фаоллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори» эълон қилинди. Бу ҳақда Spot хабар берди.
Қарорга мувофиқ, Тошкент вилояти Бекобод шаҳрининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини қўшиш ҳисобига «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси кенгайтирилади. Ушбу эркин иқтисодий зона ҳудудида амалга ошириладиган умумий қиймати 24,5 миллион долларлик инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилган.
2020—2021 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини шакллантиришда янгидан қўшилаётган ҳудудда «Ангрен» ЭИЗнинг муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар дастурга киритилади.
Изоҳ (0)