Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Навоий вилояти қон қуйиш марказида Навоий ҳарбий прокуратураси ва вилоятдаги ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўз хоҳиши билан донорлик қонини топширди. Бу ҳақда Навоий ҳарбий прокуратураси ходими, подполковник Сардор Собиров «Дарё»га маълум қилди.

Фото: Навоий вилояти прокуратураси матбуот хизмати

Фото: Навоий вилояти прокуратураси матбуот хизмати

Донорлик акцияси Навоий ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан ҳарбий хизматчилар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилди.

Мазкур ибратли ташаббусдан кўзланган асосий мақсад юртимизда донор қонига эҳтиёжи бор инсонлар учун беғараз кўмак бериш бўлиб ушбу хайрли тадбирда ўтиздан ортиқ ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ўз хоҳиши билан иштирок этди.

Фото: Навоий вилояти прокуратураси матбуот хизмати

Фото: Навоий вилояти прокуратураси матбуот хизмати

Тадбир сўнгида Навоий қон қуйиш маркази раҳбарияти томонидан тадбир иштирокчиларига миннатдорчилик билдирилиб, бундай хайрли ишларни келажакда хам давом эттиришни таклиф этди.

Фото: Навоий вилояти прокуратураси матбуот хизмати

Фото: Навоий вилояти прокуратураси матбуот хизмати

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентдаги боғчада болалар оёғига игна тиқилгани ортидан икки киши жаримага тортилди
Дунё
Лукашенко Каховка ГЭСни украиналиклар атай портлатганини айтди ва бунинг “сабабини” келтирди
Маҳаллий
Тошкент вилоятида каналда оқиб кетган 5 ёшли боланинг жасади топилди