Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида номаълум шахс 58 ёшли М.Б. исмли аёлнинг уйига девор ошиш йўли билан кириб, у ердан 1 000 000 сўм пул, 1 дона аёллар қўл соати ва Samsung телефонини ўғирлаб кетган.
ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, воқеа 15 июнь куни содир бўлган ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қарши тумани Мирмирон маҳалласида яшовчи 29 ёшли Н.М. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов давом этмоқда.
Изоҳ (0)