ПСЖ ҳужумчи Килиан Мбаппени сотиб юбориши мумкин.
AS’нинг хабар беришича, агарда 20 ёшли футболчи учун 230—250 миллион евролик таклиф тушадиган бўлса, Франция клуби музокараларни бошлаб юборишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ Мбаппени 2017 йилда «Монако»дан сотиб олиш шарти билан ижарага олганди. Парижликлар футболчи учун бонуслардан ташқари 145 миллион евро тўлаган.
Аввалроқ жаҳон чемпионига «Реал» даъвогарлик қилаётгани ҳақида хабар берилганди.
Маълумот учун, Килиан Мбаппе 2018/19 йилги мавсум Франция чемпионатида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 33 та гол урди ҳамда 11 та голга ассистентлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)